XVIII асрнинг ўрталаридан бошлаб Хива хонлигида чуқур сиёсий инқироз даври бошланди. Бунинг асосий сабабларидан бири - қабилалар орасидаги қонли курашлар, хон билан катта мулкдорлар, кўчманчилар билан ўтроқ халқ ўртасидаги тўқнашувлар, шунингдек, ташқи душманлар билан бўлган курашлардир. Бу ҳол хонлик иқтисодий тараққиётига ҳам катта таъсир ўтказмасдан қолмади. Сиёсий вазият мураккаблашиб давлат тушкунликка қараб бораётган ва тўхтовсиз қонли кураш давом этаётган бир вақтда қўнғирот уруғи сулоласининг етакчиларидан бўлмиш Эшмуҳаммад ўғли Муҳаммадамин сиёсий кураш майдонига кириб келди ва марказий ҳокимиятни қўлга олишга уринди.
Ҳар қайси мамлакатнинг иқтисодий сиёсатида солиқ сиёсати ўта муҳим роль ўйнайди. Солиқ сиёсати давлатнинг бошқа иқтисодий сиёсатининг йўналишларига кучли узвий боғлиқлиги билан бир қаторда, уларга таъсир қилиб боради. Солиқ сиёсатини тўғри ишлаб чиқиш ва унинг стратегик ҳамда тактик йўналишларини белгилаб олиш ўта долзарб ва мураккаб жараён ҳисобланади. Мазкур мақолада солиқ сиёсатининг мазмуни, унинг стратегияси ва тактикаси ҳамда бугунги кунда Ўзбекистон солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари таҳлил қилинади.
Мустақиллик йилларида ижтмоий-иқтисодий ўзгаришлар кенг миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамияттараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” деб таъкидлайди.